Душанбе, 28 сентябрь.
ЎзА махсус мухбири Алоуддин ҒАФФОРОВ хабар қилади.
Бугун Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади.
Дастлаб МДҲ давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказади. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу халқаро тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниб, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Сайтимизни кузатиб боринг Саммитда қандай масалалар кўриб чиқилиши ва қабул қилинадиган ҳужжат ва қарорлар ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.
Муҳаммад Амин (сурат)
ЎзА