Нью-Йорк шаҳрида 8 декабрь куни “Мэдисон-сквер-гарден” саройида профессионал бокс бўйича енгил вазн тоифасида WBA чемпиони бўлган украиналик Василий Ломаченко WBO чемпиони пуэрто-риколик Хосе Педраса Гонсалесга қарши рингга чиқади.
Василий Ломаченко сўнги маротаба Хорхе Линаресага қарши чемпионлик жангида рингга кўтарилиб, рақибини нокаутга учратган эди. Хосе Педраса эса охирги беллашувини август ойида Раймундо Бельтранга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шу кунга қадар Ломоченко 12 маротаба жанг ўтказган. Улардан 11 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир маротаба мағлубиятга учраган. Педраса эса 26 марта жанг қилиб, фақатгина бир маротаба мағлуб бўлган.
Жавоҳир Тoшхўжаев, ЎзА