Олимпия ўйинлари совриндори, Жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида профессионал рингдаги бешинчи жангини ўтказди.
Ўзбек чарм қўлқоп устасига никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раунддаёқ ниҳоясига етди. Боксчимиз тўртинчи раундда кетма-кет зарбалар сериясини ижро этди ва рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги бешинчи ғалабаси бўлди.
ЎзА