Кеча Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига старт берилди.
Турнирнинг ушбу мавсуми ҳам бизга тезкор ва шиддатли учрашувларни тақдим этишни бошлади. Бугун 1 турнинг қолган учрашувлари бўлиб ўтади. Хусусан, Чемпион “Реал” ўз майдонида Римнинг “Рома”сини қабул қилса, Роналду билан кучайган “Ювентус” Испанияга ташриф буюради. “Месталья” ўйингоҳида бугун “Валенсия” Аллегри шогирдларини меҳмон қилади.
Бугун шунингдек, Манчестер шаҳри клублари ҳам ўз учрашувларини ўтказади. “Сити” ўз майдонида “Лион”ни қабул қилади. “Юнайтед” эса Швейцарияда “Янг Бойз” билан ўйнайди.
Германия чемпиони “Бавария” Португалияда “Бенфика меҳмони бўлса, Донецкнинг “Шахтёр”и ўз уйида бошқа бир немис жамоаси, дебютант – “Хоффенхайм”ни қабул қилади.
“Аякс” АЕК билан, Виктория эса Россия чемпиони ЦСКА Москва билан куч синашади.
Соат 22:00 да бошланадиган учрашувлар*
E
Аякс (Голландия) – АЕК (Греция)
F
Шахтёр Донецк (Украина) – Хоффенхайм (Германия)
Соат 00:00 да бошланадиган учрашувлар
E
Бенфика (Португалия) – Бавария (Германия)
F
Манчестер Сити (Англия) – Лион (Франция)
G
Реал Мадрид (Испания) – Рома (Италия)
Виктория (Чехия) – ЦСКА Москва (Россия)
H
Янг Бойз (Швейцария) – Манчестер Юнайтед (Англия)
Валенсия (Испания) – Ювентус (Италия)
* – Тошкент вақти билан кўрсатилган
ЎзА