Журналистлар сиёсий хато қилишдан қўрқиб келганмиди?

Бугунги кунда марказий газеталарда сиёсий шарҳлар кўринмаётганининг сабаблари изоҳланди.
Республиканинг етакчи нашрларида халқаро сиёсий шарҳлар, минтақа янгиликлари, қўшни давлатларда рўй бераётган ижимоий-сиёсий воқеалар тафсилотлари кўринмайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” каналининг “Постскриптум” лойиҳасида айтиб ўтилди.
“Эшиттиришда қатнашган “XXI Asr” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалиловнинг айтишича, нашрларда сиёсий шарҳларнинг кўринмаслигининг сабаблари бор. Бир неча йиллар давомида журналистларимиз сиёсий қарашлари, позицияларини билдиришдан чўчиб келдилар. Бугун бунга имконият бўлса-да дадил сиёсий шарҳлар матбуотда кўринмаяпти. Халқаро сиёсий воқеаларнинг фақатгина тафсилотлари бериляпти холос. Дунёда кузатилаётган иқтисодий инқирозлар уларнинг бизга таъсири ҳақида ҳам фикр билдирилмаган, сиёсий хато қилишдан қўрқиб ўзимизни шарҳ беришдан олиб қочганмиз”, дейди  Норқобил Жалилов.

 

ЎзА​​