​Хитой метан газ импортини оширмоқда

“Вести.ру”нинг расмий манбаларга таяниб қайд этишича, Хитой йил бошидан буён сиқилган табиий газ (СТГ) импортини 47,8 фоизга (32,63 миллион тонна) оширган. 
Ўтган йилда Хитой СТБ сотиб олиш бўйича Жанубий Кореяни қувиб ўтиб, дунёда иккинчи ўринга чиққан эди. Халқаро энергетика агентлиги прогнозига кўра, келгуси 2019 йилда мазкур мамлакат СТГ импорти бўйича Японияни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиши ҳам мумкин. Агентликнинг яна бир эҳтимолича, 2030 йилда Хитой сотиб оладиган СПТ ҳажми 171 миллиард куб метрга етади. 2050 йилга келиб эса бу кўрсаткич йилига 520 миллиард куб СТГни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бугундан Хитой АҚШнинг 60 миллиардлик маҳсулотлари, шу жумладан СТГга ҳам 10 фоизлик бож жорий қилди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА