Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳади Сулейманпур билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳ.Сулейманпур пойтахтимизга бугун ўз ишини бошлаган “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар” мавзусида халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган.
Вазирлик ахборот хизматининг маълумотларига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий, инвестицион ва транспорт-коммуникация соҳаларида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА