Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Пойтахтимизда “Соҳага инновацион технологияларни қўллаш – ривожланишнинг муҳим омили” мавзусида брифинг ўтказилади.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилаётган тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Тошкент вилояти Қибрай туманида пресс-тур ва кўргазма ўтказилиши режалаштирилган. Унда соҳага татбиқ этилаётган инновацион технологиялар, ноу-хаулар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, аҳолини узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, газ транспорт тизимини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида мутахассислар атрофлича маълумот беради.

Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада композитли янги газ баллонлар, самарали газ ҳисоблагичлар, ис газидан огоҳлантирувчи автомат қурилма каби кўплаб замонавий техникалар намойиш этилади.

 

А.Мусаев, ЎзА