Ҳалима Худойбердиеванинг 5 жилдлик сайланмаси нашрга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг турли йилларда нашр этилган китоблари асосида 5 жилдлик сайланмаси нашрга тайёрланмоқда. 
Бу ҳақда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.
Жумладан, Сайланманинг 1-жилдидан ўрин олган шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу инжа туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолиши ҳеч шубҳасиз.
Китобнинг биринчи жилди тайёрланиб, кенг омма эътиборига ҳавола этилиш арафасида турибди. Кейинги тўрт жилди эса нашр этилиш жараёнида.

 

ЎзА​