Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Пойтахтимизда “Ўзбекистон-Германия: Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда ҳамкорлик” мавзусида доира суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро тадбирда Ўзбекистон – Германия муносабатлари, Германиянинг Марказий Осиё давлатлари билан илғор соҳаларда ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳатов, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Хенриетта Кифер, ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори Жон Макгрегор ва бошқалар икки мамлакат ҳамкорлиги доирасида эришилган ютуқлар, Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Афғонистонда минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА