“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятида Беларусь Республикасининг “МАЗ” компанияси директори Дмитрий Катеринич билан учрашув бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда “МАЗ” раҳбарияти томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раисига махсус сертификат топширилди. Бу сертификат жамият тасарруфидаги “Тошавтотаъмирхизмат” унитар корхонасига “МАЗ” автомобилларини таъмирлаш ва бошқа сервис хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Гулноза Бобоева, ЎзА