Зангиоталик тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганди? (видео)

Зангиота туманидаги ташаббускор, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга бел боғлаган, аммо маълум сабабларга кўра ўз фаолиятини тўла-тўкис йўлга қўйишда турли муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар бир жойга жам бўлишди. 
Президент қарори асосида ташкил этилган ҳудудий гуруҳ аъзолари томонидан тадбиркорлар ва инвесторларни қийнаётган масалалар, анчадан буён ечимини кутаётган муаммолари тингланиб, уларнинг ечимига оид тезкор чоралар кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Ҳали ёш бўлишига қарамасдан хориждан ноёб навли мева кўчатларини олиб келган ва интенсив боғ яратишни мақсад қилган Аъзамжон Исмоилов ўз лойиҳасини тезроқ амалга ошириш истагида. Аммо у ўз лойиҳаси учун бир йилдан бери ер майдони олишда қийналаётганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази билан ҳамкорликда тайёрланган навбатдаги видеошарҳ Ҳудудий гуруҳнинг Зангиота туманларидаги фаолияти натижалари ҳақида.

 

ЎзА