Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари. Алишер Худойбердиевдан олтин медаль

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида дунёнинг 41 давлатидан 54 нафар спортчи иштирок этган аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши) бўйича ўтказилган баҳсларда вакилларимиз Алишер Худойбердиев (-80 кг.) олтин медални қўлга киритди.
8.730x400.jpg
Шунингдек, ушбу баҳсда Ислом Носиров мутлақ вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Гюлеш (Азарбойжон кураши) бўйича ўтказилган ўйинларда юртдошимиз Шерали Шодмонов (-80 кг.) бронза медалига сазовор бўлди.
10.730x400.jpg
Кеча ўтказилган кураш бўйича мусобақада жамоамиз аъзолари Мухриддин Тиловов (-66 кг.) ва Темурхон Тўраев (-81 кг.) ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритишди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

ЎзА