Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ортиб бормоқда

Америкалик ёзувчи, нотиқ ва саёҳатчи Даниел Нолл ўз саёҳатлари давомида олган таасуротлари асосида дунё мамлакатларининг замонавий қиёфаси ва эришаётган ютуқлари ҳақида кўплаб мақола ва асарлар ёзган. 
 Яқинда «Uncornered market» сайтида муаллифнинг “Ўзбекистонга кириш учун визалар ва таклифномалар” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
Мақола аввалида ёзувчи сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонга келувчилар учун сайёҳлик визаларини расмийлаштириш анча осонлашганига урғу берган.  Жумладан, шу йил июль ойидан бошлаб 51 мамлакатдан келувчи сайёҳлар учун электрон визалар жорий этилиши қисқа муддат ичида виза билан боғлиқ жараёнларни енгиллаштириш имконини берганини қайд этган.
Шунингдек, муаллиф соҳада татбиқ этилаётган янги лойиҳа мамлакатимизга визасиз, таклиф юзасидан ташриф буюрган сайёҳлар учун  Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг ўзида визани расмийлаштириш имконини яратаётгани, бундай ислоҳотлар юртимизда туризмни ривожланишига  хизмат қилишини айтиб ўтган.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА