Амударёда тадбиркорлик жадал ривожланмоқда

Мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор иқтисодиётимизнинг барқарор тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
3.jpg
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳам тадбиркорлик жадал ривожланиши самараси ўлароқ бугун ҳудудда кичик бизнес субъектлари сони 820 дан ошди. Саноат ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда савдо йўналишида барқарор ўсиш кузатилмоқда.
6.jpg
Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида туманда пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги цех иш бошлади. Хитойдан келтирилган замонавий тикув ускуналари ўрнатилган цехда кунига 250-300 жуфт пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда.
7.jpg
– Фаолиятимиз қурилиш объектлари учун эшик ва ром ишлаб чиқаришга йўналтирилган эди, – дейди “TOLE” хусусий корхонаси раҳбари Пўлат Хўжабоев. – “Ипотека банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 300 миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида пайпоқ ишлаб чиқарувчи цех фаолиятини йўлга қўйдик. Келгусида полиэтилен халта ишлаб чиқариш ва замонавий иссиқхона тармоғини ишга туширишни режалаштирганмиз.
11.jpg

 

М. Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА