Осиё ўйинлари - 2018. Ўзбекистон 8 ўринга кўтарилиб олди: Диёрбек Ўрозбоевдан олтин медал!

Ўзбекистон дзюдо жамоаси илк медални қўлга киритди.
Турнирга – 60 кг вазн тоифасида ташриф буюрган Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши татамига чиқди.
Бу олтин медал мамлакатимиз термаси спортчиларини умумий ҳисобда саккизинчи ўринга олиб чиқди.
Бироздан сўнг, ўзбекистонлик дзюдочилардан яна икки нафари татамига чиқади. Улар, – 66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов ҳамда – 52 кг вазн тоифасидаги Гулноза Зияева бронза медали учун кураш олиб боради.

 

ЎзА