Жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Вазни 56 килограмм бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков ярим финалда филиппинлик Кристиан Лаурентни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Абдумалик олтин медаль учун ўтадиган финал жангида россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтариладиган бўлди.
Мусобақада Наво Тамазов ва Жавоҳир Тоғаймуродов ярим финал жангларида мағлубиятга учраб, ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

 

Ж.Тошхўжаев, ЎзА