ОНЛАЙН. Халқаро пресс-клубда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро пресс-клубда «Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичдаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» мавзусида навбатдаги сессия ташкил этилмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, вазирликнинг масъул раҳбар ва ходимлари, умумтаълим мактаблари вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг www.uza.uz расмий сайтида сессия тафсилотлари онлайн тарзда ёритилиши режалаштирилган. Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичдаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар нималардан иборат эканидан хабардор бўлишингиз учун сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА