Жорий йил 20-август куни «Европа халқ партияси»нинг Германиядаги фракцияси аъзоларидан тузилган гуруҳ Тошкент шаҳрига келган эди. Улар 27-августга қадар мамлакатимизда бўлиб жойларга чиқиб, мамлакатимизнинг диққатга лойиқ ўринларига саёҳат қилиб, иш олиб боришни режалаштирган.

Ушбу гуруҳ аъзолари 22августда республикамизга келди. Уларни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев кутиб олди.

Делегация аъзолари ўзларининг саёҳатини узоқ туманларимиздан бири бўлган Мўйноқ туманидан бошлади.

Улар туман ҳокими С.Дониёрв раҳбарлигида янгидан очилган Мўйноқ экологик музейи ва тумандаги бошқа диққатга лойиқ жойларга саёҳат қилиб, туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан таништи. Орол денгизининг қуриган тубини кўриб, денгизнинг қуриб қолиши  туфайли юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, экологик фожиа оқибатларини енгиллаштириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Туман аҳолисининг ҳаёти, тарихи бўйича маълумотларга эга бўлди.

– Мен Нукус шаҳридаги И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат  санъат музейи тўғрисида кўп маротаба эшитган эдим. Интернетдан ҳам кўрдим. Ҳақиқатида ҳам ушбу музей кўп экспонатларни ўзида жамлаши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан ўзига тортади. Қорақалпоғистонга келиб Орол денгизи бўйича кўплаб маълумотга эга бўлдим. Бизнинг келишимиз мамлакатлар ўртасидаги туризмнинг ривожланишига хизмат қилади, деб ишонаман,-дейди саёҳлардан бири Дорис Пак.

Делегация аъзолари И.В.Савицкий номидаги Қорқалпоқ давлат санъат музейига, Миздокхон қалъасига, Аёзқалага ташриф буюриб, республикамиздаги тарихий эсдаликлар билан танишди.

Ә.Жиемуратов,

Қорқалпоғистон хабар агентлиги мухбири.