Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кун дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларида 125 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давит Модзманашвили 1/8 финал босқичида индонезиялик Димас Септо Анугҳарага қарши гиламга кўтарилди.
Ҳаюртимизнинг тўла устунлигида ўтган баҳс муддатидан олдин 10:0 ҳисоби билан якунланди.