Сўнгги йилларда Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва янги технологияларни жорий этиш натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми муттасил ошиб бормоқда.
Бунга ишлаб чиқариш қувватларининг модернизация қилиниши, янги станцияларни қуриш ва мавжуд инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар сабаб бўлди.
2016-2024 йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмларининг йиллик динамикаси қуйидагича:
2016 йил – 59,0 миллиард кВт⋅соат;
2017 йил – 60,7 миллиард кВт⋅соат;
2018 йил – 62,8 миллиард кВт⋅соат;
2019 йил – 63,6 миллиард кВт⋅соат;
2020 йил – 66,4 миллиард кВт⋅соат;
2021 йил – 71,3 миллиард кВт⋅соат;
2022 йил – 74,3 миллиард кВт⋅соат;
2023 йил – 78,0 миллиард кВт⋅соат;
2024 йил – 81,5 миллиард кВт⋅соат.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг таҳлилига кўра, 2024 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2016 йилга нисбатан 22,5 миллиард киловатт соатга ёки 38 фоизга ошган.
Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда электр энергияси соҳасидаги юқори салоҳиятдан далолат бўлиб, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ўсиши учун муҳим пойдевор яратмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА