ФОТОРЕПОРТАЖ

“Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Янги йил байрами олдидан  шаҳар аҳолисини  сифатли, арзон ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари  билан таъминлаш  мақсадида «Арзонлаштирилган  савдо ярмаркаси»ни ташкил этди.

Ярмаркада  34 турдаги  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари  савдоси йўлга қўйилган.

Захира базасини доимий таъминлаш  учун ярмарка фаолиятига республика ҳудудидаги 44 та ишлаб чиқариш корхонаси ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Улар етказиб бераётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва нарх-навонинг  барқарорлигини таъминлаш борасида  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш  департаменти  Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва яна бир қатор тегишли органлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА