Аввал хабар қилинганидек, совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши сабабли айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти чеклангани туфайли биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми ҳам вақтинчалик икки баробарга оширилган.
2024 йил 6 декабрь кунига қадар биржа савдоларига кунига 2000 тонна АИ-80 русумидаги автобензин чиқарилаётган бўлса, 10 декабрдан бу ҳажм ўртача тўрт баробар оширилиб, ҳозирги вақтда кунлик 8000 тоннани ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, АИ-92 русумли автобензинни биржа савдоларида сотиш ҳажми ҳам оширилиб, кунлик 4000 тоннага етказилди.
2024 йил 13 декабрь куни ҳам 8000 тонна АИ-80 маркасидаги автобензин савдога қўйилди ва шундан 7780 тоннаси харидорлар томонидан сотиб олинди. Биржа савдоларидаги автобензин ҳажмини талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда янада ошириш имконияти мавжуд.
Бу ҳақида Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА