2018 йил январь-июль ойларида бозор хизматлари ҳажми 78662,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хизматлар соҳасининг ривожланишини маълум қилди.
Унга кўра, молиявий хизматларнинг ўсиш суръати 133,2 фоиз, транспорт хизматлари улуши кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмида 30,1 фоизни, аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 2399,8 минг сўмни ташкил этди.
2018 йил январь-июль ойларида хизматлар таркиби, %
2018 йил январь-июль ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (36,0 фоиз), молиявий хизматлар (33,2 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (16,9 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (14,7 фоиз) бўйича юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.
Таққослаш учун, 2017 йил январь-июль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларнинг ўсиш суръати – 107,2 фоиз, молиявий хизматлар – 135,1 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 116,3 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар – 114,6 фоизни ташкил этган.
ЎзА