Барчамизга маълумки,   2003 йилнинг 9 декабр куни Мексиканинг Мерида шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги конференцияда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси(8 боб, 71 модда) имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган. Конвенция 2005 йил декабрда кучга кирган. Бугунги кунга қадар унга 190 якин давлат қўшилган.

Ўзбекистон ушбу Конвенцияга 2008 йилда қўшилган ва унинг принцип, норма ва коидаларига каътий амал қилган холда мамлакатимизда корупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари  амалга оширилиб тизимли ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

БМТ нинг  ташаббуси билан 2004 йилдан буён  ҳар йили 9 декабрда Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни бутун дунёда нишонланади. Республикамизда Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида кенг кўламли «Аксилкоррупция ҳафталиги»ни ўтказиши белгиланган.

 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий  йилнинг 19 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисидаги нутқида, сўнгги беш йилда “Коррупциянинг мавжуд эмаслигикўрсаткичида Ўзбекистон 23 поғона юқори кўтарилиб, 2023 йилда 140 та мамлакат орасида 66-ўрин ни эгаллади ва Марказий Осиё минтақасида бу йўналишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди деди.

Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини баҳолаш бўйича “Очиқлик индекси” жорий этилди. Бироқ, бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани таъкидланди.     Ўтган йили коррупцияга оид жиноятлар 12 фоизга камайган бўлса-да, 6 минг 500 нафар шахс коррупцияда айбланиб, жавобгарликка тортилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланиб, Президентимиз Сенатни аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирди.

Қайд этиш керак, Янги Ўзбекистонда коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабат   да бўлиш ва унга қарши аёвсиз кураш олиб бориш тизими жорий этилиши муҳим стратегик мақсадимиз булиб хисоланади.

Бу борада   Президентимизнинг 2021 йилнинг август ойида чоп этилган ” Янги Ўзбекистон Стратегияси” ноёб китоби,  барчамиз учун  дастур  амал  асар  бўлди десак айнан ҳақиқатни айтган бўламиз.

Унда Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоясия кўрсатилган бўлиб,  давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим стратегик йўналишлар, уларнинг  моҳияти ва мақсадлари  очиб  берилган.

Китобнинг “Ўзбекистон ва умумбашарий муамма лар”ни ўзида мужассам этган 7- бўлимида Коррупция га қарши курашиш масаласи “Коррупциядан холи дунё – умумбашарий орзу” мавзусида асосий йўналишларнинг бири сифатида киритилган.

Асарда коррупция мавзусига аввалом бор тарих нуқтий назардан яндашилиб, бугунги тараққий топган хаётимиз билан боғлагани ҳар бир одамнинг қалбида чуқур урин олиб бу иллатга нафрат тўйғисини уйғотади ва албатта барчамизни янгича фикрлашга ундайди.

Асарда қайд этилганидек, Ер юзида давлат ва жамият пайдо бўлганидан буён одамзот порахурлик ва коррупцияни тараққиёт  ва фаровонликнинг кушандаси(йўқ қиладиган, нобуд қиладиган) деб билган, ва уни жамиятда адолат, тенглик, соғлом рақобат ва ҳалоллик тамойиллари устун бўлишига тўсқинлик қиладиган ижтимоий иллатлардан бири, деб баҳолаб, унга қарши курашиб яшаган.

Қадимги Бобилда(Вавилон) подшох Хамурапи қонунларига кўра,” Агар судья ишни кўриб чиқиб, қарор қабул қилган ва ҳужжатни муҳрлаган бўлса-ю, сўнгра қарорни ўзгартирса, унда бу судья фош этилиши керак ва у иш бўйича даъво суммасини ўн икки баравар миқдорда тўлаши керак” бўлган. У лавозимидан четлатилиб, унга келажакда судья лавозимини эгаллаш тақиқланган.

Шунигдек, Миср фиръавни(фараон) Рамзес 1 даврида коррупцион жиноятларда қўлга олиган ҳар бир киши ҳаётининг қолган қисмини қуллиқда ўтказган.

Милоддан аввалги IV асрда Хиндистонда Мауря империяси даврида порахўр мансабдор ҳақида маълумот берган одам унинг мусодара қилинган мол-мулкининг бир қисмини мукофот сифатида олган.

Зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестодаҳаққоний ҳукм чиқариш, пора олмаслик, тўғри гувоҳлик бериш ва тўғри гапириш” ижобий хислатлар сифатида улуғланган бўлса, аксинча, “кўриб туриб адолатсизлик, ноҳақлик” қилган амалдорларнинг ”айтган ва қилган ёмон фикр, ёмон қалом ва ёмон амаллари” қаттиқ қораланган.

Юнон(Греция) мутафаккирлари Платон ва Аристотель ҳам коррупциянинг  сиёсий  тизимни  емиришини  таъкидлаганлар.

     Маълумки, қадимги Римда: коррупция бутун бошли империянинг охир-оқибат қулаши сабаблари дан бирига айлангани билан ҳам тарихда қолган.               ….Чингизхоннинг “Буюк Ясоқларида коррупция жиноятлари учун мукаррар  ўлим жазоси  кўрсатилган.

Тарих кўрсатадики, жамиятда халқ орзу қилган адолатли жамиятни қуриш учун коррупцияни ҳаттоки хоинлик билан, порахўрларни эса етти авлодигача – хоинлар билан тенглаштириш,  лаънатлаш  сиёсати ҳам қўлланилган.

Барча жаҳон динлари коррупция ва порахўрликни қоралайди.  Пайғамбаримиз ривоят қилган: “Аллоҳ пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънатлагандир”; “Бошлиқларнинг ҳадя ва совғалар олишлари ҳаромдир”;(лойиҳа бор) “ Биз бирор бир ишга бошлиқ қилиб тайинлаган одам унга белгиланган маошдан ортиқ мол топса, бу унинг учун ҳаромдир”,(декларация: мулк ва даромат) каби ҳадисларни аждодларимиз ўз ҳаёти ва фаолиятида дастуриламал деб билганлар.

Темурийлар даврида ҳам ўз амалини суиистеъмол қилиш оғир гуноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Амир Темурнинг ўғли  Мироншаҳ, неваралари Пирмуҳаммад ва Халил Султон ушбу меъёрларни бузганликлари учун халқ олдида жазога тартилган.

Асарда азалдан ушбу иллатга қарши кураш нафақат қонунлар ва муайян жазолар орқали, балки маънавий-аҳлоқий чоралар кўриш, жамиятда порахўрлик ва коррупцияга қарши ўзига хос “маънавий иммунитет”ни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келингани қайд этилади.

Президентимиз қайд этадики, айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, тизимли превентив чораларни кўриш зарур. Шу асосда коррупциянинг нафақат оқибатларини, балки сабабларини олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилади.

Маълўмки, бугунги куни мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил босқичма-босқич чоралар кўрилмоқда.

Сиёсатчилар таъқидлаганидек, “ҳар қайси мамлакатда ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши унинг раҳбарининг сиёсий иродаси, шунгдек Ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги шижоатли фаолияти” билан боғлиқдир. Юртимизда кейинги 6-7 йилда коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий, институционал ва ташкилий асослари яратилмоқда.  Ҳақиқатдан хам  мамлакатимзда коррупцияга қарши курашиш масаласига чин манода муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлиб келган илк кундан (2016 йил 8-сентябрь) бошлаб алоҳида ва жиддий эътибор қаратилди. Маълумки, 2016 йилнинг 14 октябрида Президентимизнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Конунчилик палатасининг муҳокамасига киритилди.  Ушбу тариҳий қонун 24 ноябрь куни Конунчилик палатасида  қабул қилиниб, 13 декабрда Сенатнинг ялпи мажлисида мақулланди ва Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 3 январида имзоланди. Аввал тарқоқ холда бўлган қонун хужжатлари ягона бир Қонун бўлди ва буни мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашишнинг биринчи дадил қадами десак бўлади.

Қонуннинг эътиборли томони шундан иборатки, унда асосий мақсад, асосий тушунчалар, принциплар коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи  ва унда иштироқ этувчи органлар хамда ташкилотлар, тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик билан биргакоррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” белгиланди. Жумладан:

  1.Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш зарурлиги  кўрсатилди.

   2.Давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларида тизимли ва доимий равишда коррупциянинг олдини олишга доир чора тадбирларни амалга ошириш вазифаси белгиланди.

   3.Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, ва давлат раҳбари ҳар доим қайд этганларидек, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт – шароитларни бартараф этишдир. Шу билан бирга коррупцияга оид жиноятларни  содир этганлик учун жавобгарликнинг муқарарлиги принципини таьминлашдан иборат.

(коррупция – “пора эвазига оғдириш”, “сотилиш” деган маънони англатадиган лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан)

    Қонунда  коррупция тушинчаси,  шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш деб белгиланди.

(((коррупция — незаконное использование лицом своего должностного или служебного положения с целью получения материальной или нематериальной выгоды в личных интересах или в интересах иных лиц, а равно незаконное предоставление такой выгоды;))

   Шунингдек Қонунда манфаатлар тўқнашуви тушинчаси берилиб, унга кўра Манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият.

     (((конфликт интересов — ситуация, при которой личная заинтересованность (прямая или косвенная) лица влияет или может повлиять на надлежащее исполнение им своих должностных или служебных обязанностей и при которой возникает (реальный конфликт интересов) либо может возникнуть (потенциальный конфликт интересов) противоречие между личной заинтересованностью и правами, законными интересами граждан, организаций, общества или государства)))

Маълўмки, Қонун қоидаларини амалга ошириш мақсадида 2017 йилнинг 2 – февралида Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2752 сонли Қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2017-2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича 5 бўлим 51 банддан иборат Давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тузилди.

Давлат дастуридаДавлад харидлари тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдалани шни  таъминлаш тўғрисида”ги, “Жамоат назорати тўғрисида”ги, “Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштироқ чиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Давлат ва ҳусусий шериклик” тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилиш белгиланди. Бу ишларимиз ўзининг белгили самарали натижасин берди. Орадан 2 йил ўтгач,

  1. Президентимизнинг 2019 йининг 27 май куни “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-чора тадбирлари тўғрисидаги ПФ 57-29 сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонда Ўзбекистон Республикасини ривожлан тиришнинг Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб биринчидан, коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигин янада ошириш, иккинчидан, мамлакатимизда юқори даражадаги қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни яратиш ва учинчидан, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ва рейтингини ошириш асосий ғоя ва мақсад этиб белгиланди.

Фармон билан “2019 – 2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури” тасдиқланди. “Давлат хизматлари тўғрисида”, “Давлат молиявий назорати тўғрисида” “Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар қабул қилиш назарда тутилди.

     Олий Мажлис палаталаридаКоррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалари”  бўйича қўмиталар  ташкиллаштирилди. Даслабки тарзда олий таълим ва капитал қурилишдаКоррупциясиз соҳа” лойиҳа ларин амалга ошириш белгиланди.

Президентимиз 2020 йил январ ойидаги  Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамиятимизнинг барча аъзолари “Ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга олмаймиз деди.

  1. Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013сон Фармонининг шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисидаПҚ-4761-сон Қарорининг қабул қилиниши катта аҳамият қасб этди. Ушбу Фармон ва Қарор билан Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг ташкил этилиши мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга оширишда янги ва самарали босқич бўлди.

Агентлик раҳбари Президентимиз тақдимига биноан Олий Мажлис Сенатида сайланади.    Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ташкил этилиб, раиси этиб Сенат раиси ва раиснинг ўринбосари этиб Спикернинг биринчи ўринбосари тайинланади. Агентлик Миллий Кенгаш нинг ишчи органи хисобланади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида:

-.коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади;

   – ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тайёрлайди ҳамда уни Президентга ва Олий Мажлиси палаталарига киритади;

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга дахлдор бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупцияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади;

– коррупцияга оид жиноятларни, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро обрўсига путур етказадиган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади, унинг якунлари тўғрисида Президентга ва Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради;

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади;

– фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимидаги коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни идрок этиш миллий индексини тузишни ташкил этади;

– вазирликлар ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради,

– ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Қайд этиш керак, Агентлик БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси(2008) ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалар, келишимлар, форумлар  (масалан,2010 й. буён  ОЭСР – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида ўтказиладиган( 5-босқич мониторинг )чора-тадбирларида иштироқ этади ва унга ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича  Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколати юклатилади.

      Президентимизнинг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатта бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштироқини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  2021 йил 6 июль кун  №ПФ-6257 сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-5177 сон Қарори қабул қилиниши ишлаб чиқилган чора –тадбирларни хаётга тадбиқ этишга имконият яратди.

Мазкур Фармон билан  5 бўлим 44 бандтан иборат“Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланди.

Фармонда коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича давлат бошқарувини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш мақсадида Агентлик томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади.

Реестрга киритилган шахсларга: давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;  сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши; давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши;   улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокчиси ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши; давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши тақиқланади.

 Давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Шунингдек, мансабдор шахснинг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларни ошкор қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чора кўрмаганлик ўрнатилган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.

Агентликга  манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилди.

    Жиноят кодексига – коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;  коррупцияга оид жиноятлар учун белгиланган жазо чораларини узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтириш; даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш жараёнида аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатиш; коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жазони ўташда енгиллаштирувчи нормалар қўлланили шига чекловлар белгилаш назарда тутилган нормалар киритиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2023 й. ПФ-200-сон «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабўл қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури  тасдиқланди.

  1. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги маълумотлар билан тўлдириш бенлгиланди: ҳудудлар кесимида «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги маълумотлар; болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги маълумотлар; давлат органлари ва ташкилотларида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби; давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, ва ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар.
  2. Агентликнинг қуйидаги жараёнларни интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди:

а) фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси; б) ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;в) олий таълим муассасалари базасидаги ҳарбий таълим факультетларига (ҳарбий кафедра) қабул қилишдаги саралаш танловларининг қуйидаги босқичлари:  умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

Қайд этишимиз керак, Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги буйруғи билан “Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги ”Намунавий низом” тасдиқланди ва унда ушбу  ички назорат тузилмаларининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиланди.

Коррупцияга қарши назорат тузилмаларининг асосий мақсади ташкилотда, шунингдек, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида  коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарти (ISO –  «International Organization for Standardization») талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, ташкилот тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ташкилот тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.

Коррупцияга қарши ички назорат яъни “Комплаенс-назорат” (инглизча compliance  – мувофиқлиқ; to comply – pиоя қилиш феълидан келиб чиқган) мувофиқлиқ – қоида ва курсатмаларга мувофиқ фаолият  юритиш. “Комплаенс”- бу ички ва ташқи талаблар ва меърларга риоя қилишдир.

Коррупцияга қарши биргаликда изчиллик билан курашилмас экан, бу илллат хар кандай жамиятни инкроз сари етаклаши тарихдан маълум. Шу манода, мамлакатимизда Президентимиз рахбарлигида бу иллатга қарши олиб борилаётган саъй – харакатларга барчамиз бирдек хисса қўшсак, албатта кўзлаган мақсадимизга эришамиз.

Ботир Матмуратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги