Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ишчи гуруҳи ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир давомида жами 7 млрд 113 млн сўмлик 15 386 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг номида автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган бўлиб, шундан 121 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Шунинг натижасида 371,5 млн сўмлик 801 та маъмурий жарималар амалда ундирилиши таъминланган, маъмурий жарималар бўйича жарима майдончасига жойлаштирилган автотранспорт воситаларини баҳолатиш ва электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Шундай оқибатлардан сақланиш мақсадида автотранспорт ҳайдовчиларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўлаб боришини сўраб қолган бўлар эдик.
ЎзА