Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати сиёсий бюроси етакчилари айни дам Доҳада эмас, лекин гуруҳнинг Қатар пойтахтидаги идораси ёпилмаган. Бу ҳақда ушбу араб давлати Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид бин Муҳаммад Ал-Ансорий брифингда маълум қилди.

– Улар ҳозир Доҳада эмас, биз воситачилик ҳаракатимизни тўхтатдик, – деган у.