Олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимида танлов юқори

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёни билан олий таълим муассасалари учун 2018/2019 ўқув йилида сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 14 минг 50 та қабул квоталари тасдиқланган эди.
Республикадаги 52 та олий таълим таълим муассасаларининг сиртқи бўлимига 135 минг 280 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Танлов кўрсаткичи республика бўйича бир ўринга ўртача 10 тани ташкил этди.
Қуйидаги олий таълим муассасаларига энг кўп ҳужжат топширилган:
Андижон давлат университети – 8181 нафар;
Самарқанд давлат университети – 7776 нафар;
Қарши давлат университети – 7725 нафар.
Энг катта танлов қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:
Тошкент давлат педагогика университети – бир ўринга 24,1;
Андижон, Қарши, Фарғона давлат университетлари, Қўқон давлат педагогика институти – бир ўринга 17;
Жиззах давлат педагогика институтида – бир ўринга 16 тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати бераётган ушбу маълумотлар олий маълумот олишни истовчи ёшлар сафи жуда кенглигини кўрсатмоқда.

 

ЎзА