Олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Шарқий ва Марказий Осиё, Кавказ департаменти катта директори ўринбосари Сонояма Юка ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда “Саноатни модернизация қилиш учун зарур бўлган юқори малакали кадрлар базасини кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича истиқболдаги режа ва ҳамкорлик йўналишлари аниқлаб олинди.

Ҳамкорликда ушбу лойиҳа асосида ўқитувчилар, тадқиқотчилар салоҳиятини оширишга эътибор қаратилади. Бу орқали Ўзбекистон саноати учун зарур бўлган етук муҳандис-техник кадрлар тайёрланади. Бунда япон тажрибасидан фойдаланган ҳолда бошқа имкониятларни яхшилаш кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Япония билан бу борадаги алоқаларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда кадрлар тайёрлашда муҳандислик, ахборот технологиялари, машинасозлик, архитектура, геология, энергетика каби соҳаларни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Б.Худойбердиев, ЎзА