Қарздорлиги бўлмаган истеъмолчилар рағбатлантирилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида коммунал тўловлардан қарздорлиги бўлмаган фуқароларни рағбатлантиришга бағишланган тадбир ўтказилди.
photo5424944458702629282.jpg
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда МИБ масъуллари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини ошириш истеъмолчиларнинг тўлов ва истеъмол маданиятига, яъни тўловларни ўз вақтида тўлашига боғлиқ экани таъкидланди. Бу борада коммунал тўловларни ўз вақтида мунтазам тўлаб келаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича “Қарздорлиги бўлмаган намунали маҳалла” ва “Коммунал тўловлардан мунтазам қарздор бўлмаган намунали хонадон” танлови ташкил этилгани қайд этилди.
– 46 йилдан буён Чирчиқ шаҳрида яшайман, – дейди фуқаро Галина Вевшина. – Мана шу йиллар мобайнида коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб келдим. Очиғи, бунинг учун рағбатлантиришларини кутмагандим. Бундан жуда хурсандман.
Тадбирда Галина Вевшина сингари шаҳарнинг бир гуруҳ намунали истеъмолчилари рағбатлантирилди. Уларга МИБ вилоят бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА