Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни – 1 август натижалари қуйидагича:
Тест синовлари 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 223,5.
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 176,7 ни ташкил қилди.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 142,9;
тўлов-контракт – 123,7 ни ташкил қилди.
Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали:
давлат гранти бўйича – 223,5 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (рус) таълим йўналишида қайд этилди.
тўлов-контракт бўйича – 176,7 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (ўзбек) таълим йўналишида қайд этилди.
Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.