Истеъмолчи маҳсулотни алмаштиришни эмас, пули қайтарилишини талаб қилди

Тўрткўл шаҳри Бердақ кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Бобур Раимов сотиб олган “ARTEL-9“ кондиционери нуқсонли чиқди.
Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Тўрткўл шаҳри Бердақ кўчаси 1 уйда яшовчи фуқаро Бобур Раимов Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ишонч телефонига мурожаат қилди. Унга кўра, истеъмолчи Тўрткўл деҳқон бозори ёнида жойлашган “Шарқ савдо“ дўконидан 2 миллион сўмга “ARTEL-9“ кондиционери сотиб олган ва ушбу кондиционер нуқсонли эканлигидан норози.
Мурожаат жамият мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, товар ҳақиқатдан ҳам нуқсонли эканлиги аниқланди.
Натижада “Шарқ савдо“ дўкони сотувчиси Улуғбек Тожимуратов истеъмолчи талаби билан 2 миллион сўм пулини қайтариб берди.

 

ЎзА