Америка Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 152 000 долларни ташкил қилган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида якунига етган мамлакат чемпионатида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2374) 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, кумуш медални қўлга киритиш баробарида 30 минг АҚШ долларига эга чиқди.

Шиддатли кечган баҳсда америкалик Карисса Йип (2418) 8,5 очко билан АҚШнинг 2024 йилги чемпиони,  Алисе Ли (2395) 7 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.

Айтиш лозим, океан орти мамлакатида муносиб натижага эришган Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ вице-чемпиони бўлиш баробарида аёллар ўртасидаги жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада ФИДЕ рейтингида 4-ўринда бораётган Фабиано Каруана АҚШ чемпионлигига эришди.

Т.Рўзиев, ЎзА