Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси(FIFA) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, жадвалда кучли бешлик ўзгармаган ҳолда Аргентина етакчи, Франция ва Испания терма жамоалари кейинги поғоналарда қайд этилган.
Эътиборлиси, янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллади. Осиё қитъасининг еттинчи жамоаси сифатида кўрсатилган миллий терма жамоамиз ушбу натижа билан Саудия Арабистонини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Осиё мамлакатлари орасида етакчиликка эришган Япония FIFA рўйхатида 15-ўриндан жой олган бўлса, «ЖЧ-2026» саралаш босқичида терма жамоамизнинг асосий рақибларидан бири бўлган Эрон рейтингда 19-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА