Киевга яна 35 миллиард евро ажратилади

“РИА Новости” ёзишича, Европа парламенти (ЕП) Страсбурда ўтган навбатдаги сессияда Европа Комиссияси (ЕК)нинг Киевга 35 миллиард евро кредит бериш таклифини маъқуллади. Маблағ Россиянинг музлатилган активидан тушган даромад ҳисобидан ажратилади.

AP Photo/ Jean-Francois Badias

Мазкур қарорни 518 ноиб тасдиқлади, 56 депутат қарши чиқиб, 61 нафари бетараф қолди.

– Шу йўл билан Украинани молиялаштириш учун Россиянинг музлатилган активидан тушган даромад ишлатилишини намойиш қиламиз, – деган ЕП раиси Роберта Метсола.

Энди бу масаласини  ЕИ Кенгаши ҳафта охиригача кўриб чиқиши керак.

Италияда Яқин шарқдан ноқонуний мигрантларни олиб ўтадиган

жиноий гуруҳ фош этилди

СМИ: в Италии раскрыли банду, перевозившую нелегалов из Ближнего Востока -  РИА Новости, 21.10.2024

Италия молия гвардияси Афғонистон, Покистон ва Ироқ фуқароларидан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзоларини фош этди. Улар Яқин Шарқдан ноқонуний мигрантларни Италия орқали Францияга олиб ўтиш билан шуғулланган. “Corriere della Sera” газетаси полиция муассасасига таяниб ёзишича, жиноятчилар телефон орқази сўзлашганда мижозларини “қўйлар” ва “каптарлар” деб атаган.

– Текширув Туркия ва Ироқда жойлашиб олган, Италия, Франция ва Грецияда бўлимлари бўлган жиноий ташкилот ҳақида жиддий маълумот тўплашга имкон берди, – дейилган хабарда. – Гуруҳ асосан Яқин Шарқ ва Осиёнинг бир неча мамлакати – Ироқ, Эрон, Афғонистон, Покистон, Сурия ва Ливандан Калибрия соҳилига етиб олишни истаганларни денгиз орқали ташиган.

Исроилнинг Ливандаги можарони ҳал қилиш шарти ошкор қилинди

Ўтган ҳафта Исроил Америка Қўшма Штатларига Ливандаги қуролли можарони ҳал қилиш шарти кўрсатилган ҳужжат юборди, бироқ лойиҳа бандлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига зид, деб ёзди “Axios” портали ушбу икки давлат расмийларига таяниб. Портал суҳбатдоши сўзларига кўра, Исроил ўз қўшини Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати қайта қуролланиши ва мамлакат жанубида Исроил билан чегарадош ҳудудда ҳарбий инфратузилмасини тиклашига қарши фаол чора кўриш имконига эга бўлишини хоҳламоқда. Бундан ташқари, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ливан ҳаво ҳудудида эркин парвоз қила олиши ҳам талаб қилинган.
Ҳар икки шарт, қайд этилганидек, БМТ ХК ҳужжатини инкор этади.

2006 йил Исроил – Ливан урушидан кейин қабул қилинган тегишли резолюцияда Литани дарёси жанубига Ливан армияси ёки БМТ кучларига тегишли бўлмаган бирор ҳарбийлаштирилган тузилма жойлашиши тақиқланган.

ЖССТ: Миср безгакдан холи мамлакат

– Миср безгакдан холи ва бу 100 миллиондан ортиқ аҳолига эга мамлакат учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги муҳим ютуқ, – дейилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот тарқатган матбуот баёнотида. – Қадимдан кенг тарқалган касалликнинг олдини олишга қаратилган Миср ҳукумати ва халқи томонидан олиб борилган қарийб 100 йиллик саъй-ҳаракати натижа берди.

ЖССТ безгак ташувчи чивин тарқалиши занжири бутун ҳудудда камида сўнгги уч йил давомида узилгани тўғрисида батафсил ва ишончли далил тақдим этилса, мамлакатга безгакдан холи мақом беради. Чивин чақиши орқали юқадиган мазкур инфекциядан Африка минтақаси энг кўп зарар кўрмоқда.

Бангладешда миллион тоннадан зиёд гуруч нобуд бўлди

Бангладеш қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, мамлакатда юз берган тошқин 1,1 миллион тонна гуручни нобуд қилган. Натижада озиқ-овқат нархи жадал қимматлашаётган бир шароитда, гуруч импортини ҳам оширишга тўғри келмоқда.

Шоличилик бўйича дунёда учинчи ўринда турадиган Бангладешда 170 миллион кишини таъминлаш учун йилига 40 миллион тонна гуруч етиштирилади.

Руандада Марбург вирусига қарши дори синови бошланди

Первые в мире испытания терапии лихорадки Марбург начались в Руанде. Там  продолжается вспышка инфекции

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Африка бўйича минтақавий идораси маълум қилишича, Руандада касаллик авж олган бир пайтда Марбург вирусига қарши дорининг дунёдаги биринчи клиник синови бошланди.

Қайд этилишича, амалиёт давомида аввал “CОVID-19”ни даволашда қўлланган Ремдесивир препарати ҳамда Марбург вирусига қарши курашиш учун махсус ишлаб чиқилган МБП091 номли аксил корнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги текширилади.

Синовдан олдин Африканинг 17 мамлакати ва бошқа минтақалардан 200 га яқин олим, соғлиқни сақлаш тизими мутахассиси томонидан икки йил давомида изланиш олиб борилган.

Ливанда 70 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган

ЖССТ Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида фавқулодда вазиятлар бўйича директори Рик Бреннар Қатарда уюштирилган матбуот анжуманида билдирган фикрича, Ливандаги вазиятни фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаш мумкин.

– Ҳудуддаги олти касалхона ишламаяпти, яна бештаси қисман фаолиятини тўхтатди, – деган мулозим. – Исроил ҳарбийлари тиббиёт муассасаларига 23 бор ҳужум уюштирди, 70 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Перу собиқ президенти 20 йилга қамалди

Экс-президента Перу приговорили к 20 годам тюрьмы за получение взяток

Перу суди таъкидлашича, мамлакатнинг собиқ Президенти Алехандро Толедо 35 миллион доллар пора эвазига Бразилиянинг “Odebrecht” компаниясига икки давлатни боғлайдиган автомобил магистрали қуриш бўйича давлат шартномасини олишда ёрдам берган.

Толедо 2023 йил апрелда АҚШ ҳукумати томонидан Калифорнияда ҳибсга олиниб, ватанига қайтарилган эди.

С.Раҳимов, ЎзА