Тенниснинг софлиги халқаро агентлиги (ITIA) 2024 йил 3-чорагида акстл допинг ва ўйин ҳалоллиги соҳасидаги асосий ўзгаришларга оид ҳисоботни эълон қилди.
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнер тақиқланган препаратлар билан боғлиқ вазиятга алоқадор ёки йўқлиги кенг муҳокама қилинаётган бир пайтда ITIA факт ва илмий далил асосида Жанубий Америкадан 6 нафар, шунингдек Европа ва Осиё қитъасидан бир неча ракетка устасига нисбатан маълум муддат чеклаш чорасини жорий этди. Улар орасида келишилган ўйинларда гумонланиб, мусобақалардан уч ярим йилга четлатилган ўзбекистонлик Санжар Файзиев ҳам бор. Ҳужжатда ушбу қарорга қарши яқинда теннисчимиз томонидан тақдим этган шикоят рад этилгани ҳам келтирилган.
Текширув 51 мамлакатда ўтган турнирларни қамраб олган.
Т. Рўзиев, ЎзА