Акциядорлик тижорат Халқ банкининг кейинги йилларда эришаётган молиявий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатлари халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.
Жумладан, жаҳоннинг энг нуфузли Халқаро рейтинг компанияcи – “Standard&Poors” агентлиги томонидан ўтган йили Халқ банкининг фаолияти В/В, БАРҚАРОР рейтинги билан баҳоланган бўлса, шу йилнинг июль ойида банкнинг кредит рейтинги яна бир поғонага ошиб, В+/В БАРҚАРОР даражасида тасдиқлади.
Албатта, Халқ банкининг халқаро миқёсда эътироф этилишида банкни давлат ва ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланиши, кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилишининг аҳамияти катта бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарорига асосан 2018-2019 йилларда Халқ банки устав капиталини 1,6 триллион сўмга ошириш кўзда тутилгани фикримиз исботидир.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА