Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан янгиланган статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда 13 минг 203 та дорихона фаолият юритмоқда. Шулардан 8248 таси асосий дорихона, 4955 таси филиал ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатида дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга 69 та корхона, дори воситаларини тайёрлаш учун лицензияга эга 147 та корхона, дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона фаолият юритмоқда.
ЎзА