Саудия Aрабистони ердан камида 1000 метр кўтариладиган Жидда минораси қурилишини давом эттира бошлади. Демак, Дубайнинг “Burj Khalifa”си дунёдаги энг баланд иншоот мақомидан айрилиши мумкин.
Подшоҳлик 10 йилдан кўпроқ вақт давомида “Jeddah Tower” номли рекорд даражадаги баланд бино қуриш режасини ишлаб чиққан. Қурилиш вақти-вақти билан тўхтайди ва кейин яна жонланади.
Хориж оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, яқинда шаҳзода Aл Волид бин Талал ижтимоий тармоқда лойиҳа қайта тикланаётганини маълум қилган. Ҳозиргача 157 қаватдан 63 таси барпо этилиб, 1 миллиард дирхамдан ортиқ маблағ сарфланган.
Миноранинг асосий тизими 1,5 километрдан ошиши кутилмоқда. Қурилишни якунлаш учун яна 6 миллиард дирҳам керак. Молиявий лойиҳа Жидда иқтисодий компанияси томонидан тақдим этилган.
Минора 5,3 миллион квадрат метр майдонда жойлашган “Jeddah Economic Company” лойиҳасининг юраги бўлади. Бунёд этилиши тахминан 42 ой вақт талаб қиладиган иншоот 2028 йил биринчи ярмида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.
Лойиҳа америкалик меъмор Aдриан Смит томонидан ишлаб чиқилган. Айнан шу мутахассис бир вақтлар “Burj Khalifa” учун ҳам эскизлар яратган.