Кеча футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасидаги баҳсида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиш учун Эрон терма жамоаси Тошкентга етиб келди.

Эртага, 10 октябрь куни ўтадиган ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.

36 ёшли Шон Эванс 2017 йилдан буён ФИФА ҳаками саналади. У бугунга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги фақат битта учрашувда бош ҳакам бўлган.

Ёдингизда бўлса, 2018 йил 15 ноябрь куни Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияда Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳсини айнан Шон Эванс бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борганди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 нинг илк довонида рўбарў келаётган Ўзбекистон – Эрон ўйини эртага, 10 октябрь куни кеч соат 19:00 да пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида бошланади.

Т. Рўзиев, ЎзА