Куни кеча АҚШ вице-президенти, давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис “CBS News” телеканалига номзод сифатидаги камдан-кам интервьюларидан бири, эҳтимол сўнггисини берди. Ахир, 5 ноябрга ҳам саноқли кунлар қолди. Бу ёғига унинг штаби улкан сиёсий тадбирга тайёргарлик кўраиш жараёнида ташкилий масалалар билан банд бўлади.

Бу гал Харрис дунё жамоатчилиги, айниқса америкаликларни қизиқтирган бир неча муҳим мавзуга тўхталган. Хусусан, Эронни АҚШнинг барча давлатлар орасидаги асосий душмани, деб  атади.

“Менимча, бу аниқ Эрон”, деган у мамлакати душманларидан қайси бири асосийси экани ҳақида гапириб.

Таъкидлашича, агар 5 ноябрь куни сайловда ғалаба қозонса, Эрон ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш унинг президентлик фаолиятидаги устувор мақсад бўлади.

Харрис АҚШ – Хитой муносабати истиқболига тўхталаркан, Чин мамлакати билан зиддиятдан қочиш, очиқ ҳарбий алоқа йўлини сақлаб туриш кераклигини айтган.

China's rulers are surprised by Kamala Harris and Tim Walz

Шу билан бирга Қўшма Штатлар Америка бизнеси манфаатини кўзлаши, Тайванга ўзини ўзи ҳимоялашда ёрдам бериши кераклигини ҳам қўшимча қилган.

Вице-президент ҳозир бутун дунёни ташвишга солаётган Украина – Россия зиддиятига муносабат билдириб, Россия Президенти Владимир Путин билан Киев иштирокисиз икки томонлама учрашув ўтказишга тайёр эмаслигини билдирган:
– Украинасиз икки томонлама учрашув? Йўқ, бўлмайди!

Харрис Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши масаласи вақти келганда ҳал этилишини айтди.

Маълумки, АҚШ президентлиги учун кечаётган курашда демократ Камала Харрисга республикачи номзод, мамлакатнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп рақиблик қилмоқда. ОАВга интервью беришни яхши кўрадиган кекса номзоднинг сайловчилар билан учрашувлардаги маърузалари матбуотда, медиа ҳудудларда кенг ёритиб борилади. Гувоҳ бўляпмизки, у ҳар бир чиқишида амалдаги Президент Жо Байден ва вице-президент Камала Харрисни қаттиқ танқид қилиб келмоқда. Хусусан, Байденни кекса, ақлини йўқотаётган чол, дея камситса, Жо пойгани тарк этгандан кейин янги номзод сифатида майдонга чиққан Харрисни “ақли паст, ёлғончи ва сиёсатда тажрибасиз” дейди. Яқинда Трамп Висконсин штатидаги сайлов олди ташвиқоти чоғида уларнинг ҳар иккаласини “ақли заиф, деб ҳақоратлади: “Жо Байден заиф бўлиб қолди, Камала шундай туғилган”.

Харрис и Трамп согласились с правилами дебатов 10 сентября – Газета.uz

Дональд Трамп амалдаги маъмуриятни Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича Россия билан музокарадан бош тортгани учун бир неча бор айблаган. Ўзи эса Владимир Путин билан учрашишга тайёрлиги, сайланса, вазифасига киришиш (инаугурация)дан олдин можарога барҳам беришга қодирлигини кўп такрорлайди.

Бинобарин, оммавий ахборот воситаларида Трамп ҳам кексалиги ҳақида тез-тез мақолалар пайдо бўляпти. Масалан, “New York Times” газетаси нутқларини компьютер орқали таҳлил қилиб, унинг сўнгги пайтдаги оммавий чиқишлари борган сари чўзилиб кетаётгани, бу эса когнитив пасайиш белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

– Жаноб Трампнинг митинг, интервью, баёнот ва ижтимоий тармоқдаги постларини кўриб чиқиш 2015 йил сиёсий саҳнага илк бор кўтарилганидан буён юз берган ўзгаришлар аломатини яққол кўрсатди, – деб ёзди нашр. – Унинг чиқишлари ҳар доим зиддиятли ва кўпинча ҳақиқатдан йироқ бўлган, бироқ вақт ўтиши билан янада кескин, асосий мавзудан узоқ, жаҳлдор, камроқ эътиборли, кўпроқ шафқатсиз туюлмоқда. У ўтмишга ҳаддан зиёд эътибор қаратади.
Дарвоқе, 81 ёшли Президенти Жо Байден пойгадан чиқиб кетгач, 78 ёшли Трамп АҚШ тарихида президентликка кекса номзодга айланди. Байден 2021 йил январда олий лавозимга киришганда 78 ёш-у 61 кунлик эди. Трамп 2025 йил 20 январда орзусидаги курсига яна ўтирса, 78 ёш, 220 кунлик бўлади.
Трампнинг бу йилги сайлов олди чиқишлари ўртача 82 дақиқа давом этган, Ҳолбуки, 2016 йил эса айни кўрсаткич 45 дақиқани ташкил қилган. Устига-устак, унинг нутқида салбий сўзлар ижобий сўзларга нисбатан 32 фоиз устун. Илгари бу рақам 21 эди. Таҳлил натижаси бу ҳам когнитив ўзгаришнинг бир кўриниши бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқда. Нашр хулосасига кўра, Трамп 2016 йилдаги кампанияга қараганда 70 фоиз кўпроқ ҳақоратли сўзларни ишлатмоқда.
– У саккиз йил олдинги даражада рақобатлашмаяпти, бу аниқ, – дейди Трамп маъмуриятининг алоқа бўйича директори бўлиб ишлаган Энтони Скарамуччи газетага берган интервьюсида. – Бир қадам ортга қайтди, кучли жумлалар ёзиш қобилиятини йўқотди.

Хулоса шуки, Трампнинг кексалиги ОАВда бот-бот такрорланавериши  Харрис манфаатига ишлаши мумкин. Зеро, Трамп ҳам Байденнинг кексалигига урғу бериб, тарози палласини ўз томонига оғдираётганига гувоҳ бўлгандик.

Барибир, ҳаммасига 5 ноябрда бўладиган президент сайлови ойдинлик киритади…

С.Раҳимов,

ЎзА шарҳловчиси