Электр ҳисоблагичнинг ҳам сохтаси бор экан

 

Ана шундай сохта ҳисоблагичга Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро дуч келди.

Гап шундаки, фуқаро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди.

Унда келтирилишича, истеъмолчи туман марказидаги савдо дўконларининг биридан 380 000 сўмга электр ҳисоблагич сотиб олган. Ҳисоблагични стандарт кўригидан ўтказмоқчи бўлиб текширтирганда, ускуна рўйхатдан ўтмаган, яъни сохта бўлиб чиққан. Бироқ, сотувчи бу важни рад этиб, ҳисоблагични алмаштириб беришдан бош тортган.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, сотувчига қонуний тушунтириш берилди ва ҳисоблагич бошқасига алмаштирилди.

 

ЎзА