Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг муддатига ўзгартиш киритилди

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг муддат ўзгартирилади.
Президент томонидан 2018 йил 26 июлда имзоланган “Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, эндиликда йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.
Ушбу ўзгартириш шу йилнинг 28 октябридан кучга кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилиши лозим.

 

ЎзА