Непалнинг Катманду шаҳрида регби-7 бўйича ўтказилган Осиё чемпионатининг эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасидаги «Трофи тур» мусобақасида ҳамюртларимиз кучлилар қаторидан жой эгаллади.
2028 йил Америка Қўшма Штатларининг Лос Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи ҳисобланган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари регбида қитъанинг етакчи жамоалари ҳисобланган Шри-Ланка, Хитой Тайпейи, Қозоғистон, Ҳиндистон, Филиппин, Баҳрайн, Гуам вакиллари билан куч синашди.
Икки кунлик ўйинлар натижасига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 14 та жамоа орасида 4-ўринни, регбичи қизларимиз жамоаси эса 6-ўринни қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА