Сервер Жепаров Эрон чемпионатининг “Энг яхши ассистенти”

Эрон мамлакати миллий чемпионатининг 2017/2018 йилги мавсум якунлари бўйича энг яхшилари аниқланди.
Ўнта номинация бўйича мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Муҳими, уларнинг ичида “Энг яхши ассистент” соврини ҳамюртимиз, якунига етган мавсумни Теҳроннинг “Истиқлол” клубида ўтказган Сервер Жепаровга насиб этди. Ўз даврида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган, ОФКнинг икки карра энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилган Сервер энди Эронда ҳам нималарга қодир эканлигини исботлади.
Тақдирлаш маросимида энг кўп мукофот “Персеполис” клубига тегишли бўлди.

 

ЎзА