Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми таъкидлашича, Украинадаги ҳарбий можаро 2026 йилгача ва кейин ҳам давом этиши мумкин.

“Guardian” газетаси вазирдан иқтибос келтириб шундай ёзган: 

– Украинада уруш қийинчилиги ва муаммоси янада чуқурлашади ва кескинлашади. Айниқса 2025 йил охири ва 2026 йилдан кейин ҳам. Айни дам ғарб сиёсатчилари Украина армиясини қўллаб-қувватлашни кучайтиришнинг турли чораларини кўришда давом этмоқда. Бу жараёнда Россия ҳудудига чуқур зарба беришга қўйилган тақиқни бекор қилиш имконияти ҳам кўриб чиқиляпти. Украина ва ғарбдаги иттифоқчилар шарқда кучли босим остида турган фронт чизиғини ушлаб туришдан ташқари, жанг майдонида ҳам Киевга ёрдам бериш учун нима зарурлигини фаол муҳокама қилмоқда.