Нукус шаҳрида замонавий тикув ускуналари билан савдо қиладиган “BAOYU” савдо дўкони очилди.
Дўконда энг замонавий тикув ускуналарини нақд пул, пластик карточка, пул ўтказиш йўли ва кредит эвазига харид қилиш мумкин. Ҳозирда маҳсулотларга аҳолидан, корхона ва ташкилотлардан тобора кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда. Маҳсулотлар уч йил муддатга кафолатланади.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА