Бу йил олий таълим муассасаларига қабул учун тест синовлари 1-15 август кунлари ўтказилиши ҳақида аввалги материалларимиз орқали хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Интернет тармоғи орқали тест синовлари ўтказиладиган кун, жой ва вақтни билиб олиш имкониятини яратди. Давлат тест марказинининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вакили Музаффар Абдуллаев Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси Ислам Матеков билан суҳбатида бу ҳақда айтиб ўтди.

Хўш, бу қандай амалга оширилади?

Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида testday.dtm.uz платформаси яратилди. Ушбу платформа орқали олий таълим муассасасига ҳужжат топширган ҳар бир абитуриент ўзининг шахсий паспорт маълумотларини киритиш орқали ўзи ҳужжат топширган ихтисослик бўйича қайси куни, қай жойда ва қайси вақт тест синовлари бўлиб ўтишини билиб олиши мумкин.

Марказ мутахассисининг таъкидлашича, ушбу амалиётни шу йилнинг 25-июль санасидан бошлаб амалда қўллаш мумкин.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.