Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед ва Кўзи ожизлар спорти федерацияси раиси Илгар Рахимов иштирокида мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда Париждаги Паралимпия ўйинларида спортчиларимизнинг эришаётган натижалари ҳам алоҳида қайд этилди. Шунингдек, 2025 йилда мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги V ёзги Параосиё ўйинларини ташкил этиш юзасидан барча ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мазкур спорт тадбирини муваффақиятли ўтказиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА