Нукусда стол тенниси бўйича “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси кубоги учун” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақани ўтказишдан мақсад, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва  спортни ривожлантириш, профессионаллар қаторида ҳаваскор спортчилар учун ҳам зарур шароитларни яратиш ва янги иқтидор эгаларини кашф этишдан иборат.

Мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 2009- 2013 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги 200 нафарга яқин ўғил бола ва қизлар иштирок этди.

Мусобақа якунида Азамат Солиев, Сарбиназ Оралбоева, Мусо Толиев, Диана Ешанова, Бахтияр Хамгелдиев, Гулхон Жалгасбаева биринчи ўринларни эгаллаб,  мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар ва совринли ўрин эгалари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.